fbpx
Настройки для людей с ограниченными возможностями

FAMILIA IPS компанияси хақида

Интиқоли байналмилалӣ аз Исроил

FAMILIA IPS – Исроилдан дунёнинг турли давлатларига посилка ва йирик хажмли юкларни ташкилот ва жисмоний шахсларга етказиб бериш бўйича комплекс хизматларни таклиф этувчи Исроил давлатидаги транспорт ва логистика компаниясидир. Энг машҳур йўналишлар: Молдова, Грузия, Украина, Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон, МДҲ давлатлари, хамда Европа Иттифоқи давлатлари.

Самарали фаолият йиллари давомида, биз нафақат турли қийинчиликли юкларни ташишларни ташкил этишда тажриба орттирдик, балки ташкилотлар ва жисмоний шахслар каби кўп сонли мижозларнинг хурматини ва ишончини қозона олдик.

Бизнинг компаниямизни кўп сабабларга кўра танлашади:

юкларни етказиб
беришнинг оптимал
муддатлари

арзон тарифлар

посилкаларда эхтиёткорлик
билан ишлаш

юкларнинг хавфсизлиги

Биз ишончли компания сифатида ўз обрўимизни қадрлаймиз! Сизни ҳам мижозларимиз орасида кўришдан хурсанд бўламиз!

Исроилдан посилка юборишингиз зарурми?

Фақатгина Familia IPS билан!

Бизнинг хизматларимиз

FAMILIA IPS компанияси – Исроилдан юк ва посилкаларни халқаро етказиб бериш соҳасида ишончли ҳамкордир. Биз таклиф этаётган хизматлар рўйхати жуда кенгдир:

1. «Уйдан уйгача» хизмати имконияти – курьер 12-48 соат ичида Исроилда кўрсатилган манзил бўйича посилкани олиб кетади, қабул қилувчи давлатидаги курьер эса посилкани қабул қилувчининг уйигача етказиб беради.

2. Исроилда посилкани олиб кетиш учун келаётган курьерни онлайн тарзда назорат қилиш имконияти.

3. Посилкани ўраш учун материаллар тақдим этилиши (керакли хажмдаги қутилар, ёпиштириш лентаси, ва бошқалар).

4. Исроил давлати ва қабул қилувчи давлатнинг талаб ва қоидаларига кўра барча қўшимча хужжатларни рўйхатдан ўтказишда кўрсатиладиган ёрдам.

5. Исроилдан юборилгунига қадар посилканинг доимий видеокузатувга эга бўлган махсус жиҳозланган омборхонада сақланиши.

6. Исроилдан посилкаларни етказиб бериш: денгиз, хаво, ва ер усти йўли билан амалга оширилади.

Бизнинг устунликларимиз

FAMILIA IPS компанияси Исроилдан дунёнинг барча давлатларига посилкаларни етказиб бериш билан шуғулланади. Бизни бир неча сабаб билан кўпчилик юридик ва жисмоний шахслар танлайдилар:

  • Биз келишувни хеч қачон бузмаймиз, халқаро юк жўнатмалари каби йўналишларда истиқболли фаолият кўрсатамиз;
  • Биз хар бир мижозимизга, унинг талабига мослаб индивидуал холатда ёндашамиз;
  • Бизнинг курьерларимиз юклар/посилкаларни Исроилнинг барча шахарларида қабул қиладилар;
  • Бизнинг мижозларимиз ўзлари учун юбориш ва қабул қилишнинг энг маъқул усулини танлашлари мумкин:

денгиз йўллари
орқали ташиш

хаво йўллари
орқали ташиш

«қўлдан қўлга»
тизимида

«эшикдан омборхонагача»
тизимида

  • FAMILIA IPS ltd компаниясининг нарҳ сиёсати шаффофдир: юк етказиб бериш нархига етказиб бериш тури, шунингдек посилканинг хажмий оғирлиги, физик оғирлиги каби омиллар таъсир кўрсатади.
  • Бизнинг мижозларимиз посилкалар йўқолмаслиги ва салбий омиллар туфайли уларга зарар етмаслигидан доимо кўнгиллари тўқ. Посилкалар Исроилдан жўнаб кетгунига қадар қуруқ ва яхши вентиляцияга эга, 24/7 видео кузатувли омборхонада сақланади.
  • Посилкани ўраш учун зарур материаллар доимо мавжуд – қутилар, ёпиштирувчи лента ва бошқалар;
  • Бизнинг менеджерларимиз қўшимча хужжатларни расмийлаштиришда ёрдам берадилар, посилка юборишга тегишли бўлган саволларингизга жавоб берадилар.

FAMILIA IPS – Сизнинг юкингизни дунёнинг исталган нуқтасига
етказиб беришнинг оптимал ва энг самарали усулидир!

FAMILIA IPS орқали посилка қандай юборилади

Биринчи ўринда сиз посилкангизни йиғиб олишингиз зарур, ва бунда Исроил ва қабул қилувчи давлат тақдим этаётган қонун ва қоидаларга риоя қилишингиз сўралади.

Телефон ёки сайтда формани тўлдириш орқали – бизнинг курьеримизни чақиришингиз керак бўлади.

Сиз операторга посилка юбориладиган давлатни, унинг аниқ оғирлиги, хажми, хамда юк тавсифи хақида маълумот беришингиз лозим бўлади. Тўлов турлари – нақд, кредит карта, чеклар, банк орқали пул ўтказиш.

Посилкага божхона декларацияси / инвойсни тўғри тўлдириш. Бунда бизнинг ходимимиз ёрдам бериши мумкин (тўғри тўлдирилган декларация божхона назоратидан ўтишни сезиларли даражада енгиллаштиради).

FAMILIA IPS курьери посилкани Исроилнинг исталган шахридаги уйингиздан олиб кетади. У манзилингизга чиқиши биланоқ, телефонингизга смс-ҳабар келади. У келишининг аниқ вақтини билиш учун, курьернинг харакатланиш йўналишини кузатиб туришни таъминлайдиган дастур иловаси ёрдам беради.

Курьерга посилкани беришингиз билан смс-тасдиқнома оласиз.

Посилкангиз омборхонада қабул қилинганлиги рўйхатдан ўтиши биланоқ, сизга келган СМС даги трек-кодни бизнинг сайтимизга киритиш йўли билан посилкани жойлашувини кузатиб бориш мумкин бўлади.

Келажакдаги божхона расмийлаштируви ва логистика қийинчиликларини биз барчасини ўз зиммамизга оламиз.

Муҳим! Юкларни бож тўловисиз олиб кириш турли хил давлатларда бир биридан фарқ қилади. Бож тўловисиз олиб кириш мумкин бўлган лимитни оширсангиз, бож тўловлари қабул қилувчи давлатнинг божхона ходимлари тарафидан посилкани қабул қилувчи шахснинг зиммасига юкланади.

Бизнинг компаниямизни кўп сабабларга кўра танлашади:

Компаниямиз устунликларига: юкларни етказиб беришнинг оптимал муддатлари, арзон тарифлар, юкларнинг хавфсизлиги, хизмат кўрсатишнинг юқори сифати, ишни аниқ ташкил этиш, ностандарт вазифаларни еча олишимиз киради.

Биз ишончли компания сифатида ўз обрўимизни қадрлаймиз ва Сизни мижозларимиз орасида кўришдан хурсанд бўламиз!

Authorization
*
*
Registration
*
*
*
captcha
Password generation

Отследить посылку

На складе
в Израиле

Таможенное
оформление

Вышел из страны
отправления

Прибытие в страну
доставки

Таможенное
оформление в
стране доставки

На складе
распределения

Доставлено

Вызвать курьера

Имя

Email

Телефон

Город

Сообщение